Тос суяклари синганда биринчи ёрдам қандай кўрсатилади?
- Зарарланган жойни каттик боғлаш, шикастланганни ярим ўтирган ҳолатга келтиришТос суяги синганда қаттиқ боғлов фойда бермайди, ярим ўтирган ҳолат эса тосга юк тушириб, суяк бўлакларини силжитиши мумкин. Жабрланувчини қаттиқ текис юзага ётқизиш керак.
- Шикастланганни каттик юзага орқаси билан ётқизиш, зарарланган жойларга қайноқ иситгич қўйишШикастланган жойга иссиқлик қўйиб бўлмайди: у шишни ва ички қон кетишни кучайтиради. Фақат орқасида ётқизиш етарли эмас, букилган ва керилган тиззалар остига валик қўйилади.
- Шикастланганни каттик текис юзага ёткизиш, букилган ва икки томонга керилган тиззаларининг бўғинлари остига ғўла шаклида ўрам қўйиш
Тушунтириш
Тос суяги синганда жабрланувчи текисликка ётқизилади, оёқларни тиззаларида букиб, тагига валик (ғўла шаклдаги ўрам) қўйилади. Шу ҳолатда жабрланувчи даволаш муассасасига олиб борилади.