Чорраҳа олдида бу белги ўрнатилган бўлса, ҳайдовчи қандай йўл тутиши керак?
- Кесишадиган йўлда транспорт воситалари бўлмаса чорраҳадан тўхтамай ўтиши2.5 белгиси кесишадиган йўлда ҳеч ким бўлмаса ҳам тўхтамасдан ўтишни тақиқлайди. Тўхташ чизиғи олдида ҳар ҳолда тўхташ шарт.
- Чорраҳадан ўтишда, айниқса, хушёр бўлишиФақат эҳтиёткор бўлиш етарли эмас: 2.5 белгиси тўхташ чизиғи ёки кесиб ўтиладиган қатнов қисми четида мажбурий тўхташни, сўнг йўл беришни талаб қилади.
- Кесишадиган йўл бўйлаб ҳаракатланаëтган транспорт воситаларига йўл бериш учун тўхташ чизиғида тўхтаб, у йўқ бўлса кесиб ўтиладиган қатнов қисми четида тўхташи
Тушунтириш
ЙҲҚ 1-иловаси 2-бўлим саккизинчи ва тўққизинчи хатбошларига асосан: 2.5. «Тухтамасдан ҳаракатланиш тақиқланган. Тўхташ чизиғи олдида, агар у бўлмаса, кесиб ўтиладиган қатнов қисмининг четида тўхтамасдан ҳаракатланиш тақиқланади. Ҳайдовчи кесиб ўтилаётган йўлдан, асосий йўлдан ҳаракатланаётган транспорт воситаларига йўл бериши керак. Бу белги темир йўл кесишмаси ёки карантин масканидан олдин ўрнатилиши мумкин. Бундай ҳолларда ҳайдовчи тўхташ чизиғи олдида, у бўлмаса, белги олдида тўхташи керак.