ЙҲҚ Тест O‘zb Ўзб Рус
Савол 1185Билет 60Қувиб ўтиш ва ўзиб кетиш

Аҳоли пунктларида қувиб ўтишда қандай огоҳлантириш ишораларидан фойдаланиш мумкин?

  1. Фараларнинг узоқни ёритувчи чироқларидан
  2. Товушли ишораларданАҳоли пунктларида товушли ишоралар тақиқланади. Уларни фақат аҳоли пунктларидан ташқарида қувиб ўтишда ёки ЙТҲнинг олдини олиш учун бериш мумкин.
  3. Ҳар иккисидан фойдаланиш мумкинАҳоли пунктларида қувиб ўтишда товушли ишора бериш мумкин эмас, у фақат аҳоли пунктларидан ташқарида рухсат этилади. Шунинг учун иккаласидан фойдаланиб бўлмайди, фақат узоқ ёритувчи чироқ мумкин.

Тушунтириш

ЙҲҚ 8-боби 48-банди: Товушли ишоралар фақат қуйидаги ҳолларда қўлланилиши мумкин: аҳоли пунктларидан ташқарида бошқа ҳайдовчиларни қувиб ўтиш ҳақида огоҳлантириш учун; зарур бўлган ҳолларда йўл-транспорт ҳодисасининг олдини олиш учун. Юқорида кўрсатилган ҳоллардан ташқари товушли ишоралардан фойдаланиш тақиқланади. ЙҲҚ 8-боби 49-банди: Қувиб ўтиш ҳақида товушли ишора ўрнига ёки у билан бирга фара чироқларини ёқиб-ўчириб, огоҳлантириш ишорасини ҳам бериш мумкин.

ЙҲҚ тестини бепул ечиш