ЙҲҚ Тест O‘zb Ўзб Рус
Савол 1150Билет 58Светофор ишоралари

Ушбу вазиятда қайси транспорт воситасига ҳаракатланишга рухсат этилади?

Ушбу вазиятда қайси транспорт воситасига ҳаракатланишга рухсат этилади?
  1. ТрамвайгаТрамвай светофори фақат пастки ишора бир ёки бир нечта юқори ишора билан бирга ёнганда ҳаракатга рухсат беради. Фақат учта юқори ишора ёнса, трамвайга ҳаракат тақиқланади.
  2. Енгил автомобилга
  3. Ҳар иккисига рухсат этиладиИккаласи бир вақтда юра олмайди: пастки ишорасиз фақат учта юқори ишора ёнса, «Т» шаклидаги светофор трамвайга ҳаракатни тақиқлайди, шунинг учун фақат енгил автомобилга рухсат этилади.

Тушунтириш

ЙҲҚ 7-боби 36-бандига асосан: Трамвайларнинг ҳамда махсус ажратилган тасма бўйлаб ҳаракатланаётган бошқа йўналишли транспорт воситаларининг ҳаракатланишини тартибга солиш учун “Т” ҳарфи кўринишида жойлашган тўртта доирасимон оқ ранг ишорали светофорлар қўлланилиши мумкин. Юқоридаги бир ёки бир нечта ва пастки ишора бир вақтнинг ўзида ёнганда, ҳаракатланишга рухсат этилади. Улардан чапдагиси чапга, ўнгдагиси ўнгга, ўртадагиси тўғрига юришга рухсат беради. Пастдаги ишора ўчирилиб, юқоридаги учта ишора бир вақтда ёнса, ҳаракатланиш тақиқланади.

ЙҲҚ тестини бепул ечиш