ЙҲҚ Тест O‘zb Ўзб Рус
Савол 1116Билет 56Ҳаракатни бошлаш ва манёвр қилиш

Қайси автомобил ҳайдовчиси чорраҳада бурилиш қоидасини бузди?

Қайси автомобил ҳайдовчиси чорраҳада бурилиш қоидасини бузди?
  1. Ҳар иккиси ҳам буздиҚоидани иккала ҳайдовчи эмас, фақат биттаси бузган: секинлашиш ва тезлашиш бўлагидан бурилиш қоидасини бир ҳайдовчи бузди. Иккинчиси қоидага амал қилган.
  2. Ҳар иккиси ҳам бузмадиҚоида бузилган: бурилишдан олдин ҳайдовчи ўз вақтида секинлашиш бўлагига қайта тизилиши ва тезликни фақат унда камайтириши керак. Ҳайдовчилардан бири буни бажармаган.
  3. Қизил автомобил ҳайдовчиси
  4. Кўк автомобил ҳайдовчисиКўк автомобил ҳайдовчиси қоидани бузмаган, у бурилиш қоидаларига амал қилган. Қоидани қизил автомобил ҳайдовчиси бузган.

Тушунтириш

ЙҲҚ 9-боби 61-бандига асосан: Секинлашиш бўлаги бор бўлган йўлда бурилмоқчи бўлган ҳайдовчи ўз вақтида ушбу тасмага қайта тизилиши ва тезликни фақат унда камайтириши керак. Йўлга чиқиш жойида тезлашиш бўлаги бўлса, ҳайдовчи унда ҳаракатланиши ва қўшни тасмада ҳаракатланаётган транспорт воситаларига йўл бериб, транспорт оқимига қўшилиши керак. ЙҲҚ 2 илова: 1.8 (энли узуқ-узуқ чизиқ) — тезлашиш ёки секинлашиш бўлаги билан йўлнинг қатнов қисмидаги асосий бўлаги ўртасидаги чегарани билдиради (чорраҳаларда, йўлнинг турли сатҳда кесишган қисмларида, автобуслар тўхтайдиган жойларда ва бошқалар); ЙҲҚ 1 илова: 5.8.3. “Тасманинг бошланиши”. Йўлнинг секинлашиш бўлаги ёки баландликка кўтарилишдаги қўшимча тасманинг бошланиш қисми.

ЙҲҚ тестини бепул ечиш