Тезкор ва махсус хизматларнинг транспорт воситалари йўл ҳаракатининг бошқа қатнашчиларига нисбатан имтиёзга эга бўлиши учун:
- Кўк ёки қизил ёхуд кўк ва қизил рангли ялт-ялт этувчи маёқчалар ёқилган бўлиши шартФақат ялт-ялт этувчи маёқча етарли эмас: имтиёз учун маёқча ҳам, махсус товушли ишора ҳам бир вақтда ёқилган бўлиши шарт.
- Махсус товушли ишора ёқилган бўлиши шартФақат товушли ишора етарли эмас: имтиёз учун кўк ёки қизил (ёки иккала рангли) ялт-ялт этувчи маёқча ҳам ёқилган бўлиши шарт.
- Хар иккаласи ёқилган бўлиши шарт
Тушунтириш
ЙҲҚ 6-боби 25-банди: Йўл ҳаракатининг бошқа иштирокчиларига нисбатан имтиёзга эга бўлиши учун тезкор ва махсус хизматларнинг транспорт воситаларида, тезкор ва махсус хизматларнинг кўк ёки қизил ёхуд кўк ва қизил рангли ялт-ялт этувчи маёқчалар ва махсус товушли ишора ёқилган бўлиши шарт. Улар ўзларига йўл берилаётганлигига ишонч ҳосил қилганларидан сўнггина имтиёздан фойдаланишлари мумкин.