Бундай вазиятда сиз:
- Биринчи ўтиш ҳуқууқига эгаманБу ерда рўпарадан келаётган автомобил устунликка эга, сиз эмас. Қарама-қарши ҳаракатга халақит бериб йўлнинг тор қисмига кириш тақиқланади, шунинг учун йўл берасиз.
- Рўпарадан келаётган автомобилга йўл бераман
Тушунтириш
ЙҲҚ 1 илова: 2.6. “Рўпара ҳаракатланишнинг устунлиги”. Қарама-қарши ҳаракатланишни қийинлаштирадиган ҳолларда йўлнинг тор қисмига кириш тақиқланади. Ҳайдовчи йўлнинг тор қисмида бўлган ёки рўпарадан унга яқин бўлган транспорт воситасига йўл бериши керак.