ЙҲҚ Тест O‘zb Ўзб Рус
Савол 1029Билет 52Тартибга солинган чорраҳалар

Чорраҳадан чапга бурилмоқчисиз, сизнинг ҳаракатингиз:

Чорраҳадан чапга бурилмоқчисиз, сизнинг ҳаракатингиз:
  1. Чорраҳадан биринчи ўтиш
  2. «Т» симон светофорнинг рухсат берадиган ишорасини кутиш ва трамвайга йўл бериб чапга чиқиш«Т» симон светофорни кутиш ва трамвайга йўл бериш шарт эмас: бу светофор ажратилган тасмадаги трамвайлар ҳаракатини тартибга солади, бу ҳолатда енгил автомобил чорраҳадан биринчи ўтади.
  3. Трамвайга йўл беришБу ерда трамвайга йўл бериш талаб этилмайди: бу ҳолатда енгил автомобил чорраҳадан биринчи ўтади, ортиқча тўхташ эса ўтиш тартибини бузади.

Тушунтириш

ЙҲҚ 7-боби 36-банди: Трамвайларнинг ҳамда махсус ажратилган тасма бўйлаб ҳаракатланаётган бошқа йўналишли транспорт воситаларининг ҳаракатланишини тартибга солиш учун “Т” ҳарфи кўринишида жойлашган тўртта доирасимон оқ ранг ишорали светофорлар қўлланилиши мумкин. Юқоридаги бир ёки бир нечта ва пастки ишора бир вақтнинг ўзида ёнганда, ҳаракатланишга рухсат этилади. Улардан чапдагиси чапга, ўнгдагиси ўнгга, ўртадагиси тўғрига юришга рухсат беради. Пастдаги ишора ўчирилиб, юқоридаги учта ишора бир вақтда ёнса, ҳаракатланиш тақиқланади. Енгил автомобл чорраҳадан биринчи ўтади.

ЙҲҚ тестини бепул ечиш