ЙҲҚ Тест O‘zb Ўзб Рус
Савол 1003Билет 51Қатнов қисмида жойлашиш

Бир йўналишда уч ва ундан ортиқ тасмали ҳар қандай йўлда юк автомобилларига четки чап қаторни эгаллашга рухсат этилади:

  1. Қувиб ўтиш, чапга бурилиш ва қайрилиб олишдаБундай йўлларда юк автомобилларига қувиб ўтиш учун четки чап қаторни эгаллаш мумкин эмас. Фақат чапга бурилиш ва қайрилиб олиш учун рухсат этилади.
  2. Қувиб ўтиш ва айланиб ўлишдаҚувиб ўтиш ва айланиб ўтиш юк автомобилига четки чап қатордан юриш ҳуқуқини бермайди. Уни фақат чапга бурилиш ёки қайрилиб олиш учун эгаллаш мумкин.
  3. Чапга бурилиш ва қайрилиб олишда
  4. Барча ҳоллардаЮк автомобилларига четки чап қаторда ҳар қандай ҳолатда юриш мумкин эмас. Бу қатор фақат чапга бурилиш ёки қайрилиб олиш учун рухсат этилади.

Тушунтириш

ЙҲҚ 10-боби 67-бандининг учинчи хатбошисига асосан: Бир йўналишдаги уч ва ундан ортиқ тасмали ҳар қандай йўлда четки чап қаторни ҳаракат серқатновлиги сабабли бошқа бўлаклар банд бўлган ҳолларда, шунингдек, қувиб ўтиш, чапга бурилиш ёки қайрилиб олишга, юк автомобилларига фақат чапга бурилиш ёки қайрилиб олиш учун четки чап қаторни эгаллашга рухсат этилади.

ЙҲҚ тестини бепул ечиш